Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

МИБ Тошкентдаги омборхона биносини сотувга қўйди

Бинонинг бошланғич нархи 37 млрд 500 млн сўмни ташкил этади

Фото: E-AUKSION

Ўзбекистонда Мажбурий ижро бюросига тегишли омборхона биносини аукцион савдосига қўйилди. Савдо бўйича тегишли маълумотлар E-AUKSION порталига жойлаштирилди.

Маълумотларга кўра, аукционда иштирок этиш учун аризалар 28 декабрь соат 13:00 дан 30 декабрь 9:00 гача қабул қилинади. Аукцион нархни ошириб бориш усулида ўтказилади.

Фото: E-AUKSION

Шунингдек, бинонинг бошланғич нархи 37 миллиард 500 миллион сўм бўлиб, закалат миқдори 1 миллиард 875 миллион сўмни ташкил этади. Жумладан, биринчи қадам баҳоси — 750 миллион сўм.

Фото: E-AUKSION

Қайд этилишича, бино Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Тол-ариқ кўчаси 24 уйда жойлашган. 3 қаватдан иборат бино 3 та хонани ўз ичига олади. Бино 1966–1990 йилларда, пишиқ ғишт ва темир бетондан қурилган. Объект ҳолати қониқарли. Бинода электр ва сув таъминоти мавжуд.

Аввалроқ Навоийда олтинга бой Булуткон майдони сотувга қўйилгани хабар қилинганди. Шунингдек, МИБ қарздорлиги туфайли 3 мингдан ортиқ фуқаро қидирувдалигини маълум қилгани ҳақида хабар берилди.