Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда юк автомобили ишлаб чиқариш ҳажми камайди

Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 фоизга камайган

Фото: MAN Uzbekistan

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда 10 ойда ишлаб чиқарилган юк автомобиллари ҳажми бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 3 257 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 фоизга камайган.

Ишлаб чиқарилган юк автомобиллари сони:

2019 йил январь-октябрь — 4 440 та;
2020 йил январь-октябрь — 3 306 та;
2021 йил январь-октябрь — 3 257 та.

Аввлароқ 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар ҳақида маълумот берилганди.