Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 5 млн донага яқинлашди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотлари маълум қилди.
2026 йил 1 июль ҳолатига, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 млн 982 минг 516 та автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этади — 4 млн 618 минг 719 та.
Шунингдек, 343 375 та юк автомобили, 7 508 та микроавтобус, 7 128 та махсус транспорт воситаси ва 5 786 та автобус мавжуд.
Маълумотларга кўра, ҳудудлар кесимида энг кўп автотранспорт воситаси Тошкент шаҳрида — 637 минг 706 та қайд этилган.
Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 573 минг 472 та, Самарқанд вилояти — 563 минг 72 та, Қашқадарё вилояти — 457 минг 457 та ва Тошкент вилояти — 476 минг 148 та билан қайд этилган.
Энг кам кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида — 110 минг 122 та. Жиззахда 145 минг 392 та, Навоийда 156 745 та ва Қорақалпоғистонда 220 882 та автотранспорт воситаси рўйхатга олинган.
Шунингдек, Андижонда 381 минг 421 та, Бухорода 309 минг 391 та, Наманганда 336 минг 810 та, Сурхондарёда 325 минг 980 та, Хоразмда 287 минг 918 та автомобиль ва бошқа транспорт воситалари жисмоний шахслар номида қайд этилган.


