Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Tesla Шанхайдаги заводни кенгайтиришга 188 млн доллар сармоя киритмоқчи

Шанхайдаги завод тўлалигича Tesla компаниясига тегишли

Фото: «wate.com»

Tesla Шанхайдаги заводида ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш учун 187,91 миллион доллар сарфлашга қарор қилди, деб ёзади Reuters нашри.

Beijing Daily нашрининг ёзишича, компания заводда 4 мингта янги иш ўрни яратади. Шундай қилиб, компания ходимлари сони 19 минг нафарга этади.

Завод қуввати қанчага ошишини компания ошкор қилмаган. Айни пайтда Шанхай заводида йилига 450 минг дона Model 3 ва Model Y электромобиллари ишлаб чиқарилади.

Шанхайдаги завод тўлалигича Tesla компаниясига тегишли. Бу Хитойда қўшма корхона доирасида автомобиль ишлаб чиқармайдиган ягона завод ҳисобланади.

Аввалроқ Tesla’нинг энг тезкор электромобили Model S Plaid Хитой бозорига 2022 йил чиқиши ҳақида хабар берилганди.