Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

Kia компанияси янги Niro кроссовери тизерини эълон қилди

Янги авлод Kia Niro кроссоверининг тақдимоти 25 ноябрь куни Сэул автосалонида бўлиб ўтади

Kia 2021 йилда намойиш этиладиган янги Niro кроссоверининг тизерини эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри ёзмоқда.

Тақдим этилган суратларга қараганда, янги модель 2019 йилги Kia Habaniro концепт-кари услубидаги кузов дизайнига эга бўлади. Унинг интерьери эса бренднинг замонавий моделлари услубида ишланган.

Фото: KIA

Салонда рақамли асбоблар панели ва барқарор материаллар мавжуд. Янги маҳсулотнинг техник тавсифлари ҳақида маълумот йўқ. Бироқ Kia Niro ўз концепциясини сақлаб қолиши ва моделнинг ҳозирги авлоди каби фақат гибрид ҳамда тўлиқ электр станциялари билан жиҳозланиши кутилмоқда.

Фото: KIA

Янги авлод Kia Niro кроссоверининг тақдимоти 25 ноябрь куни Сэул автосалонида бўлиб ўтади.

Аввалроқ Kia компанияси Concept EV9 йирик йўлтанламас электромобилини тақдим этганди.