Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

Hyundai компанияси Seven кроссовери тизерини эълон қилди

Электр кроссовер 2023 йилда чиқарилиши кўзда тутилган

Фото: Hyundai

Hyundai компанияси Hyundai Ioniq 7 серийали электрокарга айланиши кутилаётган Seven кроссовери тизерини намойиш этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри ёзмоқда.

Эълон қилинган суратларга қараганда, Seven Hyundai Staria микроавтобуси услубида ишлаб чиқарилади. Салон алоҳида креслолар ва диванга эга бўлади. Ички безатиш учун эса экологик тоза материаллардан фойдаланилади.

Фото: Hyundai

Hyundai Seven концепт-карининг тақдимоти 17 ноябрь куни Лос-Анжелес автосалонида бўлиб ўтади. Прототип асосидаги серийали электр кроссовер 2023 йилда чиқарилиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Volkswagen компанияси ID.5 серияли купе-кроссоверни тақдим этганди.