Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Uber ишга туширилганидан бери илк марта операцион даромадини ошкор қилди

Компаниянинг умумий бизнес даромади 72 фоизга ўсди

Фото: «fainaidea.com»

Uber rомпанияcи 10 йиллик тарихида биринчи марта чорак якунлари бўйича операцион даромадини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Uber Technologies’нинг иккита энг муҳим бизнес сегменти — йўловчи ташиш ва озиқ-овқат етказиб бериш ривожланишнинг янги босқичига қадам қўйган. Фоизлар, солиқлар ва амортизацияни ҳисобга олмаганда чорак учун тузатилган фойда (EBITDA) 2020 йилнинг шу давридаги 625 миллион доллар йўқотиш билан солиштирганда 8 миллион долларни ташкил этган.

Шу билан бирга, Хитойнинг Didi компанияси акциялари қийматининг сезиларли даражада пасайиши 2,4 миллиард долларлик соф зарарга олиб келган. Uber’нинг умумий бизнес даромади 72 фоизга ўсиб, 4,8 миллиард долларни ташкил этди, бу таҳлилчиларнинг ўртача прогнозидан юқори ҳисобланади.

Аввалроқ Microsoft таълим учун ихтисослашган янги маҳсулотларни тақдим этиши ҳақида хабар берилганди.