Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

IKEA 2019 йилдан бери биринчи марта нархларни оширмоқчи

Нархлар бу сафар сезиларли даражада ошиши мумкин

Фото: IKEA

IKEA чакана маҳсулот сотувчиси хомашё нархи ўсиши ва етказиб беришдаги узилишлар туфайли компания нархларни оширишга мажбур бўлиши маълум қилинди. Бу ҳақда компанияга эгалик қилувчи Inter IKEA ҳолдинг компанияси молиявий директори Мартин ван Дам Financial Times нашрига айтиб ўтди.

Бу ҳолат IKEA’да 2019 йилдан бери биринчи марта рўй бермоқда. Нархлар бу сафар сезиларли даражада ошиши мумкин. Мартин ван Дам бундай ўсиш доимий равишда юқорилашни англатмаслигини қўшиб қўйди, бу ҳақда аниқ IKEA дўконлари эгалари қарор қилишлари керак.

«2022 йилда биз етказиб беришда узилишлар давом этиши, хомашё ва энергия нархининг янада ошишини кутмоқдамиз. 2022 йил 2021 дан осон бўлмайди, қийинроқ бўлади», — деди ван Дам.

Inter IKEA’нинг август ойида якунланаётган 2021 йилдаги соф фойдаси 17 фоизга камайиб, 1,4 миллиард еврони ташкил қилди. Компаниянинг даромади 8,5 фоизга ошиб, 25,6 миллиард еврога етган.

Аввалроқ Ўзбекистон бозорларидаги нархлар ҳақида маълумот берилганди.