Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 13сентябр · Якшанба
USD 11 783,47 ▼ −14,45 EUR 13 688,86 ▼ −51,00 RUB 139,70 ▲ +1,70 GBP 15 941,86 ▼ −57,30
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқариш 34 фоизга ошди

Январь-сентябрь ойларида 696 дона автобус ишлаб чиқарилган

Фото: MyTashkent

Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқариш 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34,1 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 696 дона автобус ишлаб чиқарилган. Автобус ишлаб чиқариш 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34,1 фоизга ошган.

Январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарилган автобуслар сони:

  • 2019 йил — 1339 та;
  • 2020 йил — 519 та;
  • 2021 йил — 696 та.

Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп автомобиль экспорт қилаётган давлатлар рейтинги маълум қилинганди.