Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Автобус ишлаб чиқариш 2020 йил билан солиштирилганда 56,2 фоиз га ошди.

Фото: Sputnik

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқариш ҳажми бўйича маълумот берди.

Унга кўра, Ўзбекистонда 2021 йилда 1003 дона автобус ишлаб чиқарилган. 

Автобус ишлаб чиқариш 2020 йил билан солиштирилганда 56,2 фоиз га ошган.

Ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автобуслар сони:

  • январда — 6 та
  • февралда — 35 та
  • мартда —  106 та
  • апрелда —  118 та
  • майда —  58 та
  • июнда —  172 та
  • июлда —  87 та 
  • августда  —  20 та;
  • сентябрда —  94 та; 
  • октябрда —  77 та; 
  • ноябрда —  74  та;
  • декабрда —  156  та;

Аввалроқ Ўзбекистонда йўловчи ташувчи Damas’лар автобус ва микроавтобусларга алмаштирилиши маълум қилинганди.