Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Audi янгиланган A8 седанини намойиш этди (фото)

Автомобилда ҳайдовчи учун янги MIB3 мультимедиа тизими мавжуд

Фото: Audi

Audi компанияси 2021 йилда бозорга чиқадиган янгиланган A8 седанини намойиш қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Автомобиль визуал равишда янги фара ва чироқлар билан ажралиб туради. Улар бир нечта дизайн вариантлари, қайта ишланган бамперлар ва алоҳида радиатор панжарасига эга бўлди. Седанга хром ва қора кузов декор вариантлари, шунингдек, S line пакети таклиф этилади.

Фото: Audi

Автомобилда интерьер учун янги безак комбинациялари, орқа ўриндиқлардаги кўнгилочар тизим учун 10,1 дюймли экранлар ва ҳайдовчи учун янги MIB3 мультимедиа тизими мавжуд.

Фото: Audi

Модель қуввати 462 от кучига кўтарилган A8 60 TFSI e гибрид модификациясидан ташқари техник жиҳатдан деярли ўзгармаган.

Фото: Audi

Аввалроқ Ford компанияси Ranger пикапининг янги авлоди қандай кўринишда бўлишини маълум қилганди. Шунингдек, Mercedes-Benz компанияси SL моделининг янги авлодини намойиш қилди.