Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда ҳудудлар кесимида ўзлаштирилган инвестицияларнинг ўсиш суръати эълон қилинди

Энг юқори ўсиш Хоразм вилоятида кузатилган

Фото: «fintecbuzz.com»

Ўзбекистонда ҳудудлар кесимида асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиши бўйича 2020 йилнинг мос даврига нисбатан энг юқори ўсиш суръати 135,2 фоизга ўсиб, Хоразм вилоятида кузатилди. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Бухоро вилоятида ҳам юқори ўсиш сурати кузатилиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 125,1 фоизни ташкил қилган. Сурхондарё вилоятида асосий капиталга ининвестициялар ҳажмини 2020 йилнинг мос даврига  нисбатан 124,2 фоизни ташкил этган.

Таъкидланишича, республикада асосий капиталга ўзлаштирилган инвестиция ҳажми бўйича юқори улуш Тошкент шаҳри — 23,7 фоиз, Тошкент вилояти — 10,5 фоиз ва Бухоро вилоятида — 8,4 фоиз кузатилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда инфляция октябрь ойида йиллик 10,6 фоизни ташкил қилгани маълум бўлганди. Шунингдек, Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдгани ҳақида хабар берилди.