Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан инвестицияларни молиялаштириш деярли 75 фоизга камайди

Инвестицияларнинг асосий қисми тўғридан-тўғри, кафолатланмаган хорижий инвестициялар ва кредитлар (43,2 фоиз), корхона ва аҳоли маблағлари (38,3 фоиз) ҳисобидан молиялштирилган. 

Ўзбекистонда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан инвестицияларни молиялаштириш ҳажми 74,9 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Kommers.uz’га маълум қилди.

Таъкидланишича, жамғарма ҳисобидан инвестицияларни молиялаштириш ҳажми 74,9 фоизга қисқаргани боис, давлат ресурсларининг асосий капиталга киритилган инвестицияларни молиялаштиришдаги улуши ҳам пасайиб кетган.

Инфографика: ПМТИ

 

Аҳоли мабалағлари ҳисобидан молиялаштирилган инвестициялар ҳажми 3,4 фоизга қисқарган бўлса-да, корхона маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан молиялаштирилган инвестициялар ҳажмининг ортиши ички ресурслар асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг энг йирик манбаилигичага қолишига сабаб бўлган.

Ўзлаштирилган инвестиция

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг январь-март ойларида асосий капиталга киритилган 50,1 триллион сўм инвестициялар ўзлаштирилган. Бу 2021 йилнинг мос давридагига нисбатан 26,6 фоиз кўп бўлиб, ЯИМнинг 30,8 фоизини ташкил этди. 

Инвестицияларнинг асосий қисми тўғридан-тўғри, кафолатланмаган хорижий инвестициялар ва кредитлар (43,2 фоиз), корхона ва аҳоли маблағлари (38,3 фоиз) ҳисобидан молиялштирилган. 

Ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредитлар 38,4 фоизга қисқартирилганига қарамай, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, бошқа хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган хорижий кредитлар ҳажми 56,5 фоизга кескин ошгани туфайли асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 46,2 фоизи ташқи ресурслар ҳисобидан молиялаштирилган.