Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 18ноябр · Чоршанба
USD 12 023,61 ▲ +9,24 EUR 13 236,79 ▼ −43,89 RUB 145,54 ▼ −0,65 GBP 15 865,15 ▼ −34,67
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Банк иловаларида P2P ўтказмалар ва биометрик идентификация тартиби ўзгарди

Банклар ва тўлов ташкилотлари P2P ўтказмаларда OTP-код ёки муқобил усул орқали тасдиқлаш талаб этилмайдиган энг юқори суммани мустақил белгилаш ҳуқуқига эга бўлди. Ушбу чегарадан юқори ўтказмалар эса мажбурий тарзда тасдиқланади.

2026 йил 16 ноябрдан Марказий банкнинг масофавий молиявий хизматлар хавфсизлигига оид низомига киритилган ўзгартишлар кучга кирди.

Бундан кейин банклар ва тўлов ташкилотлари P2P ўтказмаларда OTP-код ёки муқобил усул орқали тасдиқлаш талаб этилмайдиган энг юқори суммани мустақил белгилайди. Ушбу чегарадан юқори ўтказмалар эса мажбурий тасдиқланади. Тасдиқлаш талаб этилмаган ўтказмаларда фирибгарлик содир этилса, банк ёки тўлов ташкилотининг ўзи жавобгар бўлади.

Шунингдек, телефон рақами яқин қариндош номида бўлган фуқаролар ҳам банк иловасида рўйхатдан ўтиши мумкин. Бунинг учун қариндошлик муносабати тасдиқланиши талаб этилади.

Иловада рўйхатдан ўтиш, паролни тиклаш ва аккаунтга бошқа қурилмадан киришда биометрик идентификациядан ўтиш керак. Ўз навбатида банк картасини иловага бириктиришда биометрия шарт эмас — OTP-код орқали тасдиқлаш етарли бўлади.

Аккаунтга бошқа қурилмадан кирилганда ёки парол тикланганда, иловадаги карталар ўчирилмайди. Улар вақтинча нофаол ҳолатга ўтказилади ва OTP-код ёрдамида қайта фаоллаштирилади.Бундан ташқари, қурилмада зарарли дастур ёки масофадан бошқариш воситаси аниқланса, банк мижозни SMS билан бирга PUSH-билдиришнома орқали ҳам огоҳлантиради.