Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 25октябр · Якшанба
USD 11 838,92 ▼ −64,23 EUR 13 248,94 ▼ −80,21 RUB 147,05 ▲ +0,30 GBP 15 828,64 ▼ −88,25
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

ОТМларда корхоналар буюртмаси асосида дуал таълим тизими жорий этилади

2027/2028 ўқув йилидан олий таълим муассасаларида корхоналар буюртмаси асосида дуал таълим тизими жорий этилади. Бунда талаба ўқиш даврида корхонадан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи олади, битиргач эса буюртмачи корхонада камида икки йил ишлаши керак бўлади.

2027/2028 ўқув йилидан олий таълим муассасаларида корхоналар буюртмаси асосида дуал таълим тизими жорий этилади.

Бунда талаба ўқиш даврида корхонадан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи олади, битиргач эса буюртмачи корхонада камида икки йил ишлаши керак бўлади.

Янги тартиб президентнинг 2026 йил 29 сентябрдаги фармони билан белгиланди. Унга кўра, кадрлар «корхона — олийгоҳ — мақсадли кадр» тамойили асосида, иш берувчи корхоналарнинг буюртмаси бўйича тайёрланади. Қабул дуал таълим учун тўлов-контракт асосида ҳар йили 1-октябрга қадар амалга оширилади.

Дуал таълим олийгоҳ, корхона ва талаба ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома асосида ташкил этилади. Талабанинг ўқишни тугатгач ушбу корхонада камида икки йил ишлаб бериш мажбурияти ҳам шартномада белгиланади.