Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 23октябр · Жума
USD 11 903,15 ▼ −62,36 EUR 13 329,15 ▼ −108,12 RUB 146,75 ▲ +0,79 GBP 15 916,89 ▼ −112,11
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда болалар камбағаллиги қарийб 4 бараварга қисқарди

Мактабгача таълим қамрови 78 фоизга, олий таълим билан қамров эса 45 фоизгача ошган. Шунингдек, ногиронлиги бўлган болаларнинг 85% дан ортиғи таълим хизматларига жалб этилди.

Ўзбекистонда сўнгги беш йилда болалар камбағаллиги қарийб 4 баробар қисқарди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандда бўлиб ўтган Болалар фаровонлигига инвестиция бутунжаҳон саммити иштирокчиларига йўллаган табригида маълум қилинди.

Унда болаликка йўналтириладиган маблағлар давлат сиёсатида «изчил ва барқарор ўрин эгаллаши зарур»лиги қайд этилган.

Мамлакатда мактабгача таълим қамрови 27,7% дан 78% га оширилди, олти ёшли болаларнинг қарийб 100% и мактабга тайёрловга жалб этилди, олий таълим билан қамров 5 баробар — 9% дан 45% га ошди.

«Биз мамлакатимизда яратилган оила ва бола эҳтиёжини барвақт аниқлаб, ёрдам берадиган ижтимоий ҳимоя тизими орқали сўнгги беш йилда болалар камбағаллиги қарийб 4 бараварга қисқарди», — дея қайд этди президент.

Шунингдек, инклюзив мактаблар сони 5 баробар ортиб, ногиронлиги бўлган болаларнинг 85% дан ортиғи таълим хизматларига жалб этилди.

Бундан ташқари, давлат раҳбари болалар учун хавфсиз таълим ва рақамли муҳит яратиш, кибербуллинг, эксплуатация ва шахсий маълумотлардан суиистеъмол қилишга қарши ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, болаларнинг билим олиши, ижод қилиши ва хавфсиз мулоқотини кенгайтириш учун рақамли саводхонлик бўйича амалий кўмак кераклиги қайд этилди.