Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 22сентябр · Сешанба
USD 11 809,82 ▼ −29,77 EUR 13 569,48 ▲ +0,13 RUB 140,68 ▲ +0,26 GBP 15 820,43 ▲ +16,95
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда пропан нархи икки кун ичида 65 фоизга ошди

17 сентябрдан биржа савдоларида ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган суюлтирилган газни сотиш нархининг ўсишига белгиланган чеклов бекор қилинди. Яъни, бошланғич нарх бўйича чеклов сақланиб қолган, бироқ савдо жараёнида нархнинг максимал ўсиши аввалгидек юқори чегара билан тартибга солинмайди.

Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида (ЎзРТХБ) пропан нархи икки кун ичида қарийб 65% га ошиб, тарихий максимумни янгилади. 16 сентябрь куни пропаннинг бир тоннаси 7,412 млн сўм бўлган. Эртаси куни нарх 11,904 млн сўмгача (+60,6%) ошган, 18-центабрда эса 12,217 млн сўмга (+2,6%) етган.

Шундай қилиб, икки кун ичида пропан нархи 4,8 млн сўм ёки қарийб 65% га ошган. Шу даврда савдо ҳажми ҳам 666 тоннадан 1114 тоннагача, яъни 67,2% га кўпайган.

Маълумотларга кўра, 17 сентябрдан биржа савдоларида ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган суюлтирилган газни сотиш нархининг ўсишига белгиланган чеклов бекор қилинган. Бу қарор Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 16 сентябрдаги кўрсатмасига мувофиқ қабул қилинган.

Шу билан бирга, бошқа чеклов сақланиб қолган: биржа суюлтирилган газ импортчилари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бошланғич нархи бир тоннаси учун 7,5 млн сўмдан юқори бўлган таклифларини қабул қилмайди.

Яъни, бошланғич нарх бўйича чеклов сақланиб қолган, бироқ савдо жараёнида нархнинг максимал ўсиши аввалгидек юқори чегара билан тартибга солинмайди.

Аввалроқ монополияга қарши орган биржада пропан нархининг ўсишини чеклаган эди. 2024 йил ноябрь бошида сотувчининг бошланғич нархига нисбатан 20% лик чеклов жорий этилган. Бу суюлтирилган газ нархи бир тоннаси учун 10,1 млн сўмдан ошганидан сўнг амалга оширилган. 12 январдан бошлаб биржа савдоларида пропан сотиш нархининг максимал ўсиши бошланғич нархнинг 20% идан 10% игача пасайтирилган.

Бунда ишлаб чиқарувчи ва импортчиларнинг бошланғич нархи бир тоннаси учун 7,5 млн сўмдан юқори бўлган таклифлари қабул қилинмаган. Шундай қилиб, ушбу чеклов амал қилган даврда биржадаги максимал нарх бир тонна учун 8,25 млн сўмни ташкил этган.