Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ортди

Январь—август ойларида мамлакатга жами қиймати 653,5 млн долларлик 3,26 млн дона телефон импорт қилинган. Битта қурилманинг ўртача импорт нархи 200 доллардан тўғри келмоқда.

Ўзбекистонга импорт қилинган мобил телефонлар сони саккиз ойда 527,2 мингтага (19,2 фоиз) ортди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълумот берди.

2026 йил январь—август ойларида мамлакатга жами қиймати 653,5 млн долларлик 3,26 млн дона телефон импорт қилинган. Бунда битта қурилманинг ўртача импорт нархи 200 доллардан тўғри келган.

Таққослаш учун, 2025 йил мос даврида хориждан 305,7 млн долларга 2,73 млн дона уяли қурилмалар харид қилинган. Ўшанда ҳар бир дона қурилма қиймати ўртача 111,7 доллардан тушган. Жорий йилда телефонлар импорт нархи 88,3 долларга ёки 79 фоизга қимматлашган.

Ўзбекистонга энг кўп телефон етказиб бераётган давлат Хитой бўлмоқда. Ўз навбатида мобил қурилмалар Вьетнам, Ҳиндистон, Корея ва бошқа мамлакатлардан олиб келинади.