2026-йил И ярмида Ўзбекистонга 2,35 млн дона мобил телефон импорт қилинди. Қурилмалар умумий қиймати 477 млн долларни ташкил этган, деб ёзади Статистика қўмитаси.
Таҳлилга кўра, олти ойлик импорт ҳажми 2025-йил мос даврига нисбатан 477,53 минг донага (25,4 фоизга) ўсган. Четдан харид қилинган ҳар бир мобил телефон нархи ўртача 202 доллардан тўғри келган.
Энг кўп мобил қурилмалар Хитойдан сотиб олинган — 1,81 млн дона. Бу умумий импортнинг қарийб 77 фоизини ташкил этади.
Қолган телефонлар Ветнам (462 мингта), Ҳиндистон (39,6 мингта), Корея (28,84 мингта) ва бошқа давлатлардан (11,54 мингта) харид қилинган.
Аввалроқ Божхона қўмитаси масъули IMEI тизими жорий этилгани юқори самара берганини айтганди. Масалан, 2025-йил январ—октябр ойларида телефонлар импортидан давлат бюджетига 1 триллион сўм бож ундирилган.
“Икки йил олдин телефонлар импортидан йилига атиги 500 миллиард сўм бож ундирган эдик. Ҳозир 10 ойда 1 триллион пул ундирилди. Давлат бюджетига тушум деярли икки баравар ўсди”, деган қўмита бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов.
Ҳозирда фуқаролар шахсий эҳтиёжи учун чет элдан Ўзбекистонга аеропорт орқали минг долларгача, поездларда 500 долларгача, автомобилда 300 долларгача товарларни божсиз олиб кира олади. Қиймат бундан ўца, ошган қисмига бож тўланади.


