Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 21сентябр · Душанба
USD 11 839,59 ▲ +6,22 EUR 13 569,35 ▼ −8,26 RUB 140,42 ▲ +0,63 GBP 15 803,48 ▼ −17,74
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Банклардаги депозитлар ҳажми қарийб 483 трлн сўмга етди

Бир йил ичида банк тизимидаги депозитлар ҳажми 122 трлн сўмдан зиёдга кўпайган. Банк тизимининг жами капитали 127 трлн сўмдан 150,6 трлн сўмга етиб, 19 фоизга ошди. 

2026 йил 1 август ҳолатига банк тизими активлари 1 016,6 трлн сўмга етиб, ўтган йилнинг мос санасига нисбатан 19 фоизга ошди. Марказий банкнинг билдиришича, бир йил аввал ушбу кўрсаткич 852,4 трлн сўмни ташкил этган.

Банкларнинг кредит қўйилмалари ҳам ўсишда давом этиб, 576,2 трлн сўмдан 644,6 трлн сўмга етди. Йиллик ўсиш 12 фоизни ташкил этди. Натижада иқтисодиётга йўналтирилган кредитлар ҳажми бир йил давомида қарийб 68,4 трлн сўмга кўпайди.

Энг юқори ўсиш депозитларда кузатилди. Банклардаги жами депозитлар 360,4 трлн сўмдан 482,7 трлн сўмга етиб, 34 фоизга ошди. Яъни бир йил ичида банк тизимидаги депозитлар ҳажми 122 трлн сўмдан зиёдга кўпайган.

Банк тизимининг жами капитали 127 трлн сўмдан 150,6 трлн сўмга етиб, 19 фоизга ошди.

Қайд этилишича, депозитларнинг кредитларга нисбатан юқорироқ суръатда ўсиши банкларнинг ички ресурслар базасини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.