Ўзбекистонга 2026-йилнинг январ—июл ойларида туристик мақсадларда 7 млн 749 минг 308 нафар хорижлик ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Туристлар оқимида Марказий Осиё давлатлари фуқаролари етакчилик қилмоқда. Етти ойда Ўзбекистонга Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан жами 5,76 млн нафардан ортиқ турист келган. Бу мамлакатга ташриф буюрган жами туристларнинг қарийб 74 фоизини ташкил этади. Туристлар сони мамлакатлар кесимида қуйидагича:
- Қирғизистон — 2 177 108 нафар;
- Қозоғистон — 1 855 562 нафар;
- Тожикистон — 1 728 978 нафар;
- Россия — 710 824 нафар;
- Афғонистон — 281 200 нафар;
- Хитой — 269 735 нафар;
- Туркманистон — 192 830 нафар;
- Туркия — 111 908 нафар;
- Ҳиндистон — 32 462 нафар;
- Жанубий Корея — 26 512 нафар.
Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонга 6 565 410 нафар турист келгани қайд этилганди. Таққослаш учун, 2025-йилнинг январ—июл ойларида Ўзбекистонга қарийб 6,32 млн хорижий турист келган. Бир йил ичида туристлар сони қарийб 1,43 млн нафарга кўпайган.
Аввалроқ, президент қарорига кўра, 2026-йил 1-июндан бошлаб ҳар йили июн–август ойларида “Очиқ туризм мавсуми” дастури эълон қилиниши белгиланган эди. Дастур доирасида Ўзбекистонга янги рейсларни ташкил этган авиаташувчиларга ҳар бир жалб қилинган хорижий турист учун 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия тўланади.


