Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

«Ташаббусли бюджет»нинг янги мавсуми 1 февралдан бошланади

Лойиҳаларни киритиш 1–20 феврал кунлари амалга оширилади, овоз бериш эса 11–20 март кунларига тўғри келади.

2026 йил 1 февралдан «Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми» шиори остида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми бошланади. Ушбу мавсум «Ташаббусли бюджет» жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи — юбилей мавсум ҳисобланади.

Маълум қилинишича, мавсум қуйидаги босқичлар асосида ташкил этилади:

  • 1–20 феврал — лойиҳаларни киритиш;
  • 21 феврал – 7 март — лойиҳаларни саралаш;
  • 8–10 март — тарғибот босқичи;
  • 11–20 март — овоз бериш босқичи;
  • 21–31 март — қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи.

Шунингдек, анъанавий тартибга кўра, овоз бериш босқичи якунлари бўйича ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилиниши қайд этилди.

Фуқаролар маҳалласи учун ташаббус кўрсатиб, лойиҳа киритиш ва овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этишга чақирилди.