Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

“Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми 6-июлдан бошланади

“Ташаббусли бюджет” учун лойиҳаларни киритиш 6-июлдан 26-июлга қадар давом этади. Шундан сўнг, 15-августгача лойиҳалар сараланиб, бир ҳафта давомида уларнинг тарғиботи ўтказилади. Овоз бериш жараёни эса 22-августдан 1-сентябргача олиб борилади.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2024-йил иккинчи мавсуми 6-июлдан бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, лойиҳаларни киритиш жараёни 6-июлдан 26-июлга қадар давом этади. Лойиҳалар 26-июлдан 15-августгача сараланиб, шундан сўнг, бир ҳафтда давомида уларнинг тарғиботи ўтказилади. Овоз бериш жараёни эса 22-августдан 1-сентябргача олиб борилади.

Жорий мавсум учун туман ва шаҳарлар бюджетидан 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Лойиҳаларнинг энг юқори қиймати эса 1,36 миллиард сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, “Ташаббусли бюджет”нинг бу йилги биринчи мавсуми 1-февралдан бошланиб, ғолиб лойиҳалар апрел ойида эълон қилинган эди.