Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

UPay тўлов тизими Humo’га тўлиқ интеграция қилинди

Рақобат қўмитасига UPay тўлов тизими томонидан “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ тизими билан интеграция қилишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат келиб тушган.

Рақобат қўмитасининг ўрганишлари натижасида, UPay тўлов тизимининг Humo’га тўлиқ интеграция қилиниши таъминланди

Қайд этилишича, Рақобат қўмитасига UPay тўлов тизими томонидан “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ тизими билан интеграция қилишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилинган.

Ҳолат бўйича қўмита томонидан белгиланган тартибда ўрганиш ишлари олиб борилиб, “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖга расмий сўров юборилган ҳамда мурожаатда баён этилган масала ижобий ҳал этилган.

Натижада, “Maroqand” АЖнинг UPay тўлов тизими Humo тизимига муваффақиятли интеграция қилинган ва айни пайтда тўлов операцияларини амалга ошириш тўлиқ тикланган.