Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

WeChat Pay Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинади

Ўзбекистон WeChat Pay рақамли тўлов тизимини маҳаллий тўлов тизимлари билан интеграция қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Марказий банкда Хитойнинг Tencent Cloud International делегацияси билан учрашувда шу ҳақда сўз борди.

Марказий банкда Хитойнинг йирик технологик компанияси Tencent Holdings Ltd таркибига кирувчи Tencent Cloud International делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакатдаги рақамли технологиялар ва булутли инфратузилмани ривожлантириш борасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида томонлар Tencent Holdings Ltd таркибидаги WeChat Pay рақамли тўлов тизимини Ўзбекистондаги маҳаллий тўлов тизимлари билан интеграция қилиш, QR-код орқали тўловларни амалга ошириш имкониятлари ҳамда ушбу йўналишда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқдилар.

Учрашув якунида томонлар тўлов тизимлари соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, келгусида амалга ошириладиган ишларни келишиб олдилар.