Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда икки кун «свет» учун онлайн тўловларни амалга оширмаслик сўралди

2023 йил 2 февраль соат 00:00 дан 3 февраль соат 22:00 гача электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлади. «Ҳудудий электр тармоқлари» маълум қилишича, айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 2023 йил 2 февраль соат 00:00 дан 3 февраль соат 22:00 гача Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлади, шу билан бирга, айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.