Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда музейларга ташриф буюриш учун чегирмалар жорий этилади

Туризм ва маданий мерос вазирлиги маданий мерос объектлари ва музейларга қўшимча дам олиш кунлари учун чегирмалар эълон қилди

Туризм ва маданий мерос вазирлиги маданий мерос объектлари ва музейларга қўшимча дам олиш кунлари учун чегирмалар эълон қилди.

Бундан кўзланган мақсад республика аҳолисига «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» акциясида иштирок этиш, Ўзбекистоннинг музейлари ва бошқа маданий мерос объектларига ташриф буюриш имкониятидан фойдаланиш ва шу орқали ички туризм кўламини кенгайтиришдан иборат.

Чегирмалар рўйхатига 23 та объект киради:

  • Ўзбекистон Давлат табиат музейи;
  • Қорақалпоғистон Республикаси тарих ва маданият давлат музейи;
  • И. В. Савитский номидаги Нукус санъат музейи;
  • Бердақ номидаги Қорақалпоғистон миллий музейи;
  • Навоий вилояти тарих ва маданият музейи;
  • Наманган вилояти тарих ва маданият музейи;
  • Сирдарё вилояти тарих ва маданият музейи;
  • Фарғона вилояти тарих ва маданият музейи;
  • Термиз археология музейи;
  • «Шаҳрисабз» музей-қўриқхонаси;
  • «Самарқанд» музей-қўриқхонаси;
  • «Қўқон» музей-қўриқхонаси;
  • Ангрен шаҳар тарих-ўлкашунослик музейи;
  • Қашқадарё вилояти тарих ва маданият музейи;
  • «Бухоро» музей-қўриқхонаси;
  • «Ичан-Қалъа» музей-қўриқхонаси;Ўзбекистон Давлат амалий санъат музейи;
  • «Термиз» музей-қўриқхонаси;
  • Ўзбекистон Давлат санъат музейи;
  • Андижон вилояти тарих ва маданият музейи;
  • Чирчиқ шаҳар тарих ва маданият музейи;Оққўрғон вилояти тарих ва маданият музейи;
  • Олмалиқ шаҳар тарих-ўлкашунослик музейи;Рўйхатга киритилган барча музейлар кириш тўловларига 10% чегирма олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев 2023 йилда қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва айрим дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармон чиқарган эди.