Германияда инфляция 2022 йил юқори бўлиб қолади, лекин 2023 йилда пасаяди. Бу прогнозни Германия молия вазири Кристиан Линднер якшанба куни Bild’га берган интервьюсида маълум қилди.
«Биз ишонамизки, 2023 йилда бу кўрсаткич 7 фоизни ташкил этади, аммо 2024 йилда бу кўрсаткич пасаяди. Мақсад 2 фоиз бўлиб қолмоқда. Бу ЭCБ учун ҳам, ҳукумат учун ҳам устувор вазифа бўлиши керак. Юқори инфляция иқтисодиётимиз пойдеворини силкитади», – деди у.
Сўнгги сўровларга кўра, Германия аҳолисининг 63 фоизи биринчи навбатда инфляциядан хавотирга тушган.
Расмий маълумотларга кўра, Германияда ноябрь ойида инфляция йиллик ҳисобда 10 фоизни ташкил этди. Октябрь ойида бу кўрсаткич 10,4 фоизни ташкил этди, бу Германия қайта бирлашганидан бери рекорддир. Сентябр ойида инфляция 10 фоиз, августда 7,9 фоиз даражасида эди. Бунга энергия нархининг ошиши сезиларли даражада таъсир қилади.


