Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Германияда 300 мингдан ортиқ компания банкрот бўлиши мумкин

Германияда юқори энергия ҳаражатлари, инфлация сабаб кўплаб корхона ва компаниялар банкрот бўлиши айтилди. Ноябрда март ойига нисбатан банкротликка учраганлар сони 15,6 фоизга ошган

Германияда салкам 300 мингдан ортиқ корхона банкрот бўлиши мумкин. Бу ҳақда Focus хабар берди.

Қайд этилишича, ноябрда март ойига нисбатан банкротликка учраганлар сони 15,6 фоизга ошган.

«Юқори энергия харажатлари, мавжуд таъминот занжири муаммолари ва инфляция кўплаб компаниялар учун қийинчиликлар туғдиради», – деди Crif Germany бошқарувчи директори Франк Шлейн.

Унинг сўзларига кўра, корхоналарнинг молиявий аҳволига тежашни афзал кўрган истеъмолчилар ҳам таъсир кўрсатган.

Таъкидланишича, Crif йил охиригача жами 14,5 минг компания банкрот бўлишини тахмин қилмоқда. 2023 йилда бу кўрсаткич 17 мингтага кўтарилади.

Германия ҳукумати уларни тез орада қўллаб-қувватламаса, немис коммунал хизматларининг иши хавф остида қолиши мумкинлиги хабар қилинганди.