Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп солиқ тўлаган хорижий компаниялар маълум қилинди

ДСҚ тақдим этган маълумотларга кўра, январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий компаниялар 44,8 млрд сўм солиқ тўлаган

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 11 ойи давомида хорижий компаниялар томонидан 44,8 миллиард сўм солиқ тўлангани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Қайд этилишича, 2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, мамлакатда электрон хизматлар кўрсатувчи 40 та хорижий компания рўйхатга олинган бўлиб, 2 йил ичида уларнинг сони икки бараварга ошган.

Ҳисоботга кўра, 2022 йилнинг 11 ойи давомида хорижий электрон хизматлар кўрсатиш компаниялари 44,8 миллиард сўм солиқ тўлаган. Бунда тўланган солиқларнинг 98 фоизи 10 та компания ҳиссасига тўғри келган. Жумладан:

  • Meta — 18,6 миллиард сўм;
  • Google — 14,8 миллиард сўм;
  • Apple — 6,2 миллиард сўм;
  • Booking.com — 1,4 миллиард сўм;
  • Netflix — 867,7 миллион сўм;
  • Xsolla — 798,1 миллион сўм;
  • Yandex — 445,5 миллион сўм;
  • Paddle.com — 404,2 миллион сўм;
  • LinkedIn — 234,1 миллион сўм;
  • Adobe Systems — 180,3 миллион сўм солиқ тўлаган.