Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Корея Олмалиқ кон-металлургия комбинати учун 12 млн доллар грант ажратади

Мазкур грант маблағлари доирасида нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бирлашмасининг Ўзбек-Корейс илмий техник маркази қошида саноат тажриба цехи ташкил этилади.

25 декабрь куни Корея Миллий Ассамблеяси томонидан Олмалиқ кон-металлургия комбинатига 15 млрд вон(12 млн АҚШ доллари атрофида) миқдоридаги грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур грант маблағлари доирасида нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бирлашмасининг Ўзбек-Корейс илмий техник маркази қошида саноат тажриба цехи ташкил этилади.

Ушбу цехга замонавий лаборатория жиҳозлари ҳамда технологик ускуналари олиб келинади. У ерда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш дастурга асосланган ҳолда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, янги технологияларни жалб қилиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилади