Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Навоий кон-металлургия комбинати 3 та корхонага бўлинди

Сўнгги уч йилда Навоий кон-металлургия комбинатини трансформация қилиш бўйича ишлар олиб борилган. 

Фото: НКМК

Навоий кон-металлургия комбинати 2 та давлат корхонаси ва акциядорлик жамиятига бўлинди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси негизида 3 та мустақил корхона — «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти, «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси ташкил қилинди.

Маълум қилинишича, сўнгги уч йилда Навоий кон-металлургия комбинатини трансформация қилиш бўйича ишлар олиб борилган. 

Бунда Президентининг 2020 йил 6 мартдаги «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 мартдаги «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори дастуриламал бўлган.

Маълумот учун, Навоий кон-металлургия комбинати ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ўзбекистонда асосий солиқ тўловчилар ҳисобланади.