Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Наманган халқаро аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

Ноқулай об-ҳаво туфайли Наманган аэропорти вақтинча чекланди. Москва — Наманган ва Самара — Наманган — Екатеринбург йўналишидаги самолётлар Наманган халқаро аэропортида қалин туман туфайли Самарқанд ва Фарғонага йўналтирилди

Фото: Uzbekistan Airports

Қаттиқ туман туфайли кўриш чегарасининг пасайиши (125 м) Наманган халқаро аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Хусусан, Намангандаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Москва — Наманган йўналиши бўйича Red Wings авиакомпаниясининг WZ4483 рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9806/9829 рейси эса (Самара — Наманган — Екатеринбург) Фарғона халқаро аэропортидан амалга оширилади.

Наманган аэропортининг хабар беришича, яқин соатларда об-ҳаво шароити яхшиланиши кутилмоқда.

«Йўловчилар парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчилардан олишлари мумкин», — дейилади хабарда.