Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Термиз халқаро аэропорти реконструкциядан сўнг яна ишга туширилди

Ушбу аэропортни қайта қуриш доирасида узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаклари ва учта самолёт тўхташ жойи учун перронни ўз ичига олган 4E тоифали аэродром мажмуаси қурилди

Фото: Uzbekistan Airways

Бугун, 26 декабрь куни соат 08:15 да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент — Термиз йўналиши бўйича HY-65 рейси бортида 146 нафар йўловчи билан Термиз халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу аэропортни қайта қуриш доирасида узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаклари ва учта самолёт тўхташ жойи учун перронни ўз ичига олган, янги 4E тоифали аэродром мажмуаси қурилди.

Фото: Uzbekistan Airways

Айни пайтда 377 миллиард сўмлик ишлар бажарилган янги аэродром мажмуасининг қуриш лойиҳаси 550 миллиард сўмга баҳоланмоқда. Лойиҳанинг якуний босқичи — учта самолёт турар жойи ва иккинчи юриш йўлаги 2023 йилнинг апрелигача якунланиши режалаштирилмоқда.