Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Рейтинг. Ўзбекистонда 11 ойда энг кўп қурилиш амалга оширилган ҳудудлар

Республика бўйича январь-ноябрь ойларида 115,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Бу эса 2021 йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганда 5,7 фоизга ошган

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида республика бўйича 115,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 5,7 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида бажарилган қурилиш ишлари ҳажми:

  • Қорақалпоғистон Р. – 4,7 трлн. сўм
  • Андижон вилояти – 6 трлн. сўм
  • Бухоро вилояти – 7,3 трлн. сўм
  • Жиззах вилояти – 3,1 трлн. сўм
  • Қашқадарё вилояти – 6,8 трлн. сўм
  • Навоий вилояти – 5,5 трлн. сўм
  • Наманган вилояти – 6 трлн. сўм
  • Самарқанд вилояти – 7,7 трлн. сўм
  • Сурхондарё вилояти – 5,8 трлн. сўм
  • Сирдарё вилояти – 2,6 трлн. сўм
  • Тошкент вилояти – 10,4 трлн. сўм
  • Фарғона вилояти – 7,4 трлн. сўм
  • Хоразм вилояти – 4,2 трлн. сўм
  • Тошкент шаҳри – 28,2 трлн. сўм