Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда сўнгги икки ойда қанча қурилиш ишлари амалга оширилгани маълум бўлди

Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 фоизга ошди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда январь-февраль ойларида 12,8 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда 12,8 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 фоизга ошган.

Қайд этилишича, қурилиш ишлари ҳажми таркибида секторларнинг улуши қуйидагича тақсимланган:

  • кичик корхона ва микрофирмалар — 69,4 фоиз;
  • йирик ташкилотлар — 13,6 фоиз;
  • норасмий сектор — 17 фоиз.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг 24 та ҳудуди қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистондаги 2021 йил энг кўп қурилиш амалга оширилган ҳудудлар ҳақида хабар берилди.