Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда 10 ойда қанча қурилиш ишлари амалга оширилгани маълум бўлди

Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 фоизга ошди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда январь-октябрь ойларида 104,6 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда 104,6 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 фоизга ошган.

Қайд этилишича, урилиш ишлари ҳажмининг йиллар кесимида ўсиш суръати:

  • 2019 йил январь-октябрь – 23 фоиз;
  • 2020 йил январь-октябрь – 8,9 фоиз;
  •  2021 йил январь-октябрь – 5,6 фоиз;
  • 2022 йил январь-октябрь – 5,7 фоиз