Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Бухорода иккита шамол электр станцияси ишга туширилади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга умумий қиймати 520 миллион АҚШ долларига тенг иккита кредит ажратади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга умумий қиймати 520 миллион АҚШ долларига тенг иккита синдикатлаштирилган кредит ажратади. Бу ҳақда банк расмий веб-сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, жамғармалар Ўзбекистонда 500 МВт қувватга эга иккита шамол электр станциясини молиялаштиради. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқариш ва кам углеродли технологияларга сармоя киритишда давом этмоқда. Бу эса мамлакатнинг энергетика соҳасини ривожлантиришни Париж келишуви бўйича ўз мажбуриятларига мувофиқлаштиришга ёрдам беради.

Банк Бухоро вилоятида умумий қуввати 1 ГВт бўлган иккита шамол электр станциясини қуриш ва ишга туширишга кўмаклашиш учун 520 миллион АҚШ доллари миқдорида иккита синдикатлаштирилган кредит ажратди.

Маълум бўлишича, ЕТТБнинг Жанкелди ГEСга 243 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити банк ҳисобидаги 150 миллион АҚШ доллари қийматдаги кредитдан иборат бўлади, қолган 93 миллион АҚШ доллари эса тижорат банкларига синдикатланади. Бу электр станцияси йилига 1550 ГВт/соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқаради ва йиллик карбонат ангидрид чиқиндиларини 890 000 тоннага қисқартиришга ёрдам беради.

Bash Wind ҳам, Dzhankeldy Wind ҳам  ACWA Power компаниясига тегишли махсус лойиҳа компаниялари бўлиб, халқаро ишлаб чиқувчи, инвестор, энергия ишлаб чиқариш ва шўрсизлантирилган сув ишлаб чиқариш заводлари портфелининг ҳам эгаси ва оператори ҳисобланади.

Икки лойиҳа, шунингдек, Германиянинг  Deutsche Investitions und Entwicklungsgesellschaft ривожланиш молия институти, Франциянинг  Proparco тараққиёт агентлиги, Standard Chartered Bank ва бошқа банклар томонидан биргаликда молиялаштирилади.