Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Учта ҳудуд аниқ: Ўзбекистонда 2026 йилгача 8 та шамол электр станцияси қурилади

Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини бошқариш тизими ривожлантирилади.

Ўзбекистонда 2026 йилга бориб қуёш ва шамол электр станциялари қуввати 8 минг мегаваттга етказилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш эвазига йилига қарийб 3 миллиард куб метр табиий газни тежашни назарда тутувчи Президент қарори лойиҳаси тайёрланади.

Унга кўра, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилади. Мамлакатда цмумий қуввати 4 минг мегаватт бўлган 8 та шамол электр станцияси қурилади. 

Жумладан: 

  • 2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1600 мегаватт бўлган 4 та;
  • 2025-2026 йилларда Ўзбекистон бўйлаб умумий қуввати 2400 мегаватт бўлган 4 та шамол электр станциялари ишга туширилади.

Шунингдек, умумий қуввати 4 минг мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. 

Жумладан:

  • 2023 йилда Навоий, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида жами қуввати 1100 мегаватт бўлган 4 та;
  • 2024 йилда Бухоро, Наманган, Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида умумий қуввати 900 мегаватт бўлган 5 та.

Маълум қилинишича, 2025-2026 йилларда Ўзбекистон бўйлаб жами қуввати 1800 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. 2030 йилга қадар қуввати 1 мегаваттгача бўлган кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларининг ҳажми 1 000 мегаваттга етказилади.

Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини бошқариш тизими ривожлантирилади.