Катта еттилик давлатлари Украинага 2022 йилги мамлакат бюджетини қоплаш учун 32,7 миллиард доллар ажратди. Бу ҳақда G7 мамлакатлари молия вазирлари қўшма баёнотида маълум қилинди.
Шунингдек, G7 молия вазирлари 2023 йилда Украинага 32 миллиард долларгача ёрдам кўрсатишни маъқуллади.
«Биз ҳарбий, гуманитар, ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик ва эрта тикланишни қўллаб-қувватлашдан ташқари, бюджет ва иқтисодий кўмак учун зарур бўлганда кўпроқ нарсани қилишга тайёрмиз. Шунингдек, бошқа донорларни ҳам ўз қўллаб-қувватлашларини кучайтиришга чақирамиз», – дейилади хабарда.
Баёнотда айтилишича, ушбу пакетдан бир оз кўпроқ 18 миллиард эвро Европа Иттифоқи давлатларидан келади. Шунингдек, у Байден маъмурияти томонидан таклиф қилинган яна бир муҳим ёрдам пакетини ўз ичига олади.
Аввалроқ АҚШ Конгрессига 2023-молия йили учун 1,7 триллион долларлик бюджет лойиҳаси тақдим этилганди.


