Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Норвегия Украинанинг энергетика тизими учун 100 млн доллар ажратади

Ушбу маблағлар электр тармоқлари ускуналарини харид қилиш, трансформаторлар ва бошқа жиҳозлар учун сарфланади

Фото: Yandex

Норвегия ҳукумати Украина энергетика инфратузилмасини тиклаш учун 1 миллиард крон (тахминан 100 миллион доллар) ажратади.

Қайд этилишича, мамлакат ташқи ишлар вазири Анникен Хюитфельдт ва Жаҳон банкининг Шарқий Европа минтақавий директори Аруп Банержи томонидан маблағ ажратилиши бўйича шартнома имзоланган.

Норвегия Украина инфратузилмасини тиклаш учун миллиард крон (тахминан 100 миллион доллар) ажратишга қарор қилди. Ушбу маблағлар электр тармоқлари ускуналарини харид қилиш, трансформаторлар ва бошқа жиҳозлар учун сарфланади.

«Россия томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатлар оқибатила Украинадаги электр таъминоти тизими ва бошқа инфратузилмани зудлик билан таъмирлаш зарурати пайдо бўлди. Бугун биз таъмирлаш ишларини тезкорлик билан амалга ошириш учун 1 миллиард крон ажратиш бўйича келишув имзолаганимиздан хурсандман», – деди Хюитфельдт.