Британия Украинадаги энергетика инфратузилмаси объектларини тиклаш учун 10 миллион фунт стерлинг (11,8 миллион доллар) ажратади. Бу ҳақда ТASS хабар берди.
Қайд этилишича, маблағ Украинанинг энергияни қўллаб-қувватлаш халқаро жамғармасига тақсимланади. Белгиланган маблағнинг ярми яқин келажакда Украина ҳукумати ихтиёрига ўтади.
Баёнотда, шунингдек, Британия сўнгги ҳафталарда 850 дан ортиқ генератор сотиб олиш учун 7 миллион фунт стерлинг (8,2 миллион доллар) ва Украинадаги фуқаролик ядро саноати хавфсизлигини таъминлаш учун 5 миллион фунт стерлинг (5,8 миллион доллар) сарфлаган.
Бундан ташқари, Лондон Европа тикланиш ва тараққиёт банки орқали «Укренерго» давлат энергетика компанияси учун 50 миллион доллар кредит кафолати тақдим этди.


