АҚШ ҳукумати Украинанинг энергетика тизимини қайта тиклаш учун қўшимча 53 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Қайд этилишича, маблағлар, электр тармоқлари ускуналарини харид қилиш, трансформаторлар, кучланиш тўхтатувчилари, ажратгичлар, транспорт воситалари ва бошқа асосий жиҳозлар учун сарфланади.
Таъкидланишича, ушбу маблағлар мамлакат энергетика соҳасини фавқулодда қўллаб-қувватлашга йўналтирилган 55 миллион долларга қўшимча равишда ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта АҚШнинг Киевдаги элчиси Бриджит Бринк Украинага 80 та генератор ўтказилишини эълон қилган эди.


