Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон карлар жамияти аъзолари учун хайрия тадбири ташкил этилди

Тадбир жисмоний имконияти чекланган фуқароларда катта таассурот қолдирди. Якунида жамият аъзоларига совғалар топширилди

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон карлар жамиятининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими аъзолари учун хайрия тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон карлар жамиятининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими аъзолари учун Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси ҳамда музей раҳбарияти ҳамкорлигида 7 декабрь куни Ўзбекистон давлат санъат музейида тадбир ўтказилди.

«Бу каби тадбирлар Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан доимий ўтказиб келинади. Мақсадимиз ногиронлиги бор, жисмоний имконияти чекланган, кўмакка муҳтож ҳамюртларимизга моддий ва маънавий томонлама ёрдам беришдир. Бугунги тадбир ҳам айнан шундай эзгу мақсадда ташкил қилинган», — дейди вазирлик бошқарма бошлиғи Заррина Абдуллаева.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Тадбир жисмоний имконияти чекланган фуқароларда катта таассурот қолдирди. Бундан ташқари, тадбир якунида жамият аъзоларига совғалар топширилди.