Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган 11 ойи давомида солиқ тушумлари 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ошди. Бу ҳақда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси хабар берди.

Маълумотларга кўра, январь—ноябрь ойлари давомида Тошкент шаҳрида 19,3 триллион сўм ундирилиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 триллион сўм ёки 143 фоиз ўсишга эришилган. Шунингдек, қолган ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:
- Фарғона вилоятида — 3,9 триллион сўм ундирилиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 990 миллиард сўмга ёки 134 фоизга;
- Самарқанд вилоятида — 3,8 триллион сўм ундирилиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 959 миллиард сўмга ёки 134 фоизга;
- Бухоро вилоятида — 3 триллион сўм ундирилиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 728 миллиард сўмга ёки 133 фоизга;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 2,1 триллион сўм ундирилиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 514 миллиард сўмга ёки 132 фоизга;
- Жиззах вилоятида — 1,6 триллион сўм ундирилиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 378 миллиард сўмга ёки 132 фоизга;
- Сирдарё вилоятида — 1,1 триллион сўм ундирилиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 252 миллиард сўмга ёки 130 фоизга ўсишга эришилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда январь-ноябрь ойларида солиқ тушумлари ҳажми ошгани ҳақида хабар берилганди.


