Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида «Санитария инқилоби» амалга оширилади

Туризм ва маданий мерос вазирлиги биносида ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида «Санитария инқилоби» амалга оширилади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ, 2022-2023 йилларда республикадаги барча туризм намойиши объектлари (маданий мерос объектлари, зиёратгоҳлар, туризм зоналари, меҳмонхоналар, сиҳатгоҳ ва дам олиш зоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, оммавий намойиш жойлари, маданият ва истироҳат боғлари, оммавий бозорлар), аэропорт, вокзал ва автошохбекатларда «Санитария инқилоби»ни амалга ошириш кўзда тутилган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Мазкур топшириқдан келиб чиқиб, Туризм ва маданий мерос вазирлиги биносида бўлиб ўтган ташкилий йиғилишда туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Ботир Шаҳриёров ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этди. 

Унда республика ҳудудларида ишларни ташкил этишда ҳудудий ишчи гуруҳларга амалий ва услубий ёрдам бериш мақсадида жорий йилнинг июнь-сентябрь ойлари давомида турли вазирлик ва идоралар масъул ходимларидан иборат республика ишчи гуруҳнинг бевосита жойларга чиққан ҳолда ўрганишларни амалга оширишлари белгилаб олинди.

Унга кўра, республикадаги барча туризм намойиши объектларида санитария-гигиена шохобчаларининг мавжудлиги, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича хатлов ўтказилади.

Санитария-гигиена шохобчалари мавжуд бўлмаган тур изм намойиши объектларида замонавий санитария-гигиена шохобчалари қурилиши ва таъмирланиши таъминланиб, уларда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёш болали ота-оналар учун зарурий шарт-шароитлар яратилганлигига эътибор қаратилади.