Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон сабзини асосан Қозоғистонга экспорт қилмоқда

Мамлакат Қозоғистонга 2022 йилнинг 10 ойи якунларига кўра 5,3 миллион долларга тенг бўлган 26,8 минг тонна сабзи экспорт қилган

Фото: «china.org.ru»

Ўзбекистон 2022 йилнинг 10 ойида Қозоғистоннинг асосий сабзи экспортчисига айланди. «Атамакен» таҳлилий хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Қозоғистонга 2022 йилнинг 10 ойи якунларига кўра 5,3 миллион долларга тенг бўлган 26,8 минг тонна сабзи экспорт қилган.

Сабзининг барқарор доллар нархига қарамай, истеъмолчи учун нарх маҳсулотга бўлган талаб ва тенге курсининг ўзгарувчанлиги туфайли фарқ қилиши мумкин. Шундай қилиб, импорт қилинган сабзига бўлган талабнинг ортиши даврида (май-июнь ойларида) унинг Ўзбекистондан олиб кирилишининг ўсиши кузатилган (мос равишда 5,7 ва 4,3 минг тонна).

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг июнь ойида сабзининг килограмми 213 тенге (ҳозирги курсда 5 113,99 сўм)га тенг бўлган. Таққослаш учун, унинг Ўзбекистондаги деҳқон бозорлари ва савдо дўконларидаги ўртача қиймати бу даврда 130 тенге (ҳозирги курсда 3 121,22 сўм) бўлган, бу Қозоғистондаги даврга нисбатан 39 фоизга паст демакдир.