Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Huawei Россиядаги ходимларини Ўзбекистон ва Қозоғистонга ўтказди

Хитойнинг Huawei компанияси ходимларини Россиядан Ўзбекистон ва Қозоғистонга кўчирмоқда. Манбаларга кўра, бу ходимлар компаниянинг МДҲдаги бизнесини ривожлантиради. Аввалроқ ишлаб чиқарувчи мамлакатдаги бренд дўконларини ёпишни бошлаган эди.

Хитойнинг электроника ишлаб чиқарувчиси Huawei россиялик ходимларни Қозоғистон ва Ўзбекистонга ўтказди. Бу ҳақда компанияга яқин манбага таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ходимларнинг иши МДҲ мамлакатларига қайта йўналтирилган. 

Компанияга яқин манбага кўра, Huawei кўчиришни 2022 йилнинг баҳорида бошлаган.

«Ушбу ходимларнинг баъзилари Хитойдаги Huawei бўлинмаларининг менежерлари ва раҳбарлари бўлиб, улар йил бошида Россияга жўнатилган, бироқ кейинчалик МДҲнинг бошқа мамлакатларига йўналтирилган», — деди «Ведомости» манбаси.

Telecom Daily таҳлилий агентлиги бош директори Денис Кусковга кўра, ишчиларнинг аксарияти Қозоғистонга ўтказилмоқда.

«Компания ходимларини июль-август ойларида ўтказишни бошлади ва Қозоғистон барча МДҲ мамлакатлари туфайли танланди, бу бозор Ҳуаwэи учун минтақадаги энг йирик ва истиқболли бозор», — дея тушунтирди Кусков.

Янги жойда ходимлар компаниянинг МДҲ мамлакатларидаги бизнесини ривожлантиради.

Кусковнинг сўзларига кўра, компания АҚШнинг иккиламчи санкциялари ва Европа бозорини йўқотишидан қўрқиб, бошқа жойга кўчган.

Энди сотувчи Россия ва МДҲда даромаднинг қисқаришига дуч келмоқда. Июль ойи охирида Ҳуаwэи Россиядаги фрилансерларининг 50 фоизини қисқартирди.