Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Binance япон криптовалюта биржасини сотиб олди

Binance криптовалюта бозори Sakura Exchange BitCoin’даги япон хизмат кўрсатувчи провайдерини сотиб олди. Ушбу келишув орқали Binance Шарқий Осиёдаги лицензияга эга бўлди

Фото: «ixbt.com»

Дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаси Binance  Япониянинг Sakura Exchange BitCoin (SEBC)’даги хизмат кўрсатувчи провайдерини сотиб олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Қайд этилишича, криптовалюта биржаси SEBC’нинг тўлиқ сотиб олди. Эндиликда  Япония бозорига тартибга солинадиган компания сифатида киришга имкон берди.

Бундан ташқари, сотиб олиш орқали Binance Шарқий Осиёдаги биринчи лицензияни олди.

Аввалроқ Binance криптовалюта бозорини тиклаш учун 1 млрд доллар ажратмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.