Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

АҚШда криптовалюталар билан боғлиқ инсайдерлик савдоси бўйича биринчи жиноий иш очилди

«Бу АҚШ тарихидаги биринчи шу турдаги жиноий иш», дейилади Адлия вазирлиги сайтида.

Coinbase криптовалюта биржасининг собиқ менежери Исхан Вахи Нью-Йорк округ суди томонидан онлайн фирибгарлик ва биржа инсайдер маълумотларидан ноқонуний фойдаланишда айбланмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар берди.

Худди шундай айбловлар унинг укаси ва дўстига ҳам қўйилган.

«Бу АҚШ тарихидаги шу турдаги биринчи жиноий иш ҳисобланади», дейилади Адлия вазирлиги сайтида.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳар учала айбланувчи Coinbase биржасида қисқа муддатда қайси криптовалюталар рўйхатга олиниши ҳақида инсайдер маълумотлардан фойдаланган.

«Coinbase маълум бир криптоактивни рўйхатга олишини эълон қилганидан кейин криптоактивларнинг бозор қиймати одатда сезиларли даражада ошди. Шунга кўра, Coinbase бундай маълумотларни қатъий махфий деб ҳисоблади ва ўз ходимларига ушбу маълумотни бошқаларга айтишни тақиқлади, шу жумладан ушбу маълумотлар асосида савдо қилиши мумкин бўлган ҳар қандай шахсга «ишора» беришни ҳам», дейилган Адлия вазирлиги баёнотида.

Coinbase компаниясининг собиқ менежери Исхан Вахи ушбу маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлган ва биржага жойлаштирилган криптовалюталар курсининг ўсишидан даромад олиш учун маълумотларни укаси Никил Вахи ҳамда дўсти Самир Раманига берган.

Тергов маълумотларига кўра, Исхан Вахи укаси ва бошқаларга жами 14 та криптовалютани жойлаштириш ҳақидаги маълумотларни тарқатган. Бунинг эвазига улар ноқонуний равишда камида 1,5 миллион доллар ишлаб топишга муваффақ бўлган.

Биржа раҳбарияти уни инсайдерлик савдосида гумон қилаётганини билган Исхан Вахи АҚШдан Ҳиндистонга қочишга уринган. Раҳбарият уни тушунтириш бериши учун чақирганда, у бу ҳақда дарҳол укаси ва дўстига хабар бериб, Ҳиндистонга самолёт чиптасини сотиб олган.

Бироқ 16 май куни самолётга чиқишга уринаётган Исхан Вахи аэропорт хавфсизлиги ходимлари томонидан қўлга олинган. Унга мамлакат ташқарисига чиқишга рухсат берилмаган. 21 июль куни ака-ука Вахилар ҳибсга олинди. Самир Рамани эса ҳамон озодликда.

Мавзуга доир: